Nokia жамоат тармоқларида мулоқот қилиш, хабарлар алмашиш ва электрон почта билан ишлаш учун QWERTY-клавиатурали учта янги Nokia C3, Nokia C6 ва Nokia E5 мосламаларини тақдим этади. Тез орада арзон нархдаги ушбу мосламаларнинг устун томонларига жаҳондаги барча фойдаланувчилар баҳо беришлари мумкин.

«Хабарлар алмашиш учун ишлаб чиқилган бизнинг мосламаларимиз жуда муваффақиятли бўлди. QWERTY-клавиатурали Nokia E71 ва Nokia E63 мосламалари эгаларининг энг оммабоп почта аккаунтлари ва корпоратив почта билан ишлаш учун кўрсатиладиган сервисларга, шунингдек шу лаҳзадаёқ хабарлар алмашиш учун ишлаб чиқилган сервисларга бўлган талаби катта. Бугунги кунда фойдаланувчиларнинг кўпроқ қисми арзон мосламалар орқали электрон почта ва жамоат тармоқларидан доимо фойдаланиш имкониятига эга бўлишни хоҳлайдилар», дейди Nokia Markets бўлими раҳбари Ансси Ваньоки (Anssi Vanjoki).

Nokia C3 мосламаси — мукаммал QWERTY-клавиатурага эга ва бевосита иш столидан жамоат тармоқларига кириш имкониятига эга Series 40 платформасидаги биринчи мосламадир. Фойдаланувчилар саҳифаларни кўздан кечиришлари, изоҳлар қолдиришлари, ўз мақомларини янгилашлари ва Facebook, Twitter каби севимли жамоат тармоқларига фотосурат ва видео жойлаштиришлари мумкин. Nokia C3 мосламаси шунингдек Ovi Mail почта сервисига ва тезда хабарлар алмашиш имконини берувчи Ovi Chat сервисига мослашган. Янги фойдаланувчилар компьютер ёрдамисиз бевосита мослама орқали электрон почта ва чат қайдномаларини яратишлари мумкин. Wi-Fiга мослашганлиги, 2-мегапиксел камера, 2,4-дюймли дисплей, 80 Гб ҳажмли хотира Nokia C3 мосламасининг ўзига хос хусусиятларидир. Мослама турли рангларда (тилларанг оқ, кулранг, оч пушти рангда) сотилади. Нархи тахминан 90 евро.

Nokia C6 мосламаси ҳаракатланадиган клавиатурали Symbian-смартфон бўлиб, 3,2-дюймли сенсор дисплейга эга, у бевосита ишчи столидан Интернет ва Facebook’дан қулай фойдаланиш имконини беради. Электрон почтага мослашганлиги ва жамоат тармоқларида мулоқот қилиш имконияти Nokia C6 фойдаланувчиларига кундалик ишлар билан чалғимай, доимо алоқада қолиш имконини беради. Смартфон автофокус функциясига эга 5-мегапикселли камера билан жиҳозланган, йўловчи ва автомобил қатновини кўрсатиб турадиган Ovi харитаси мавжуд. Бундан ташқари, ўйин ва видеолардан тортиб то янгилик агрегатлари ва веб-хизматларидан иборат минглаб қўлланмалар Ovi дўконида жойлашган. Nokia C6 нархи тахминан 220 евро.

Nokia E5 мосламаси — Eseries’нинг янги тури бўлиб, ҳам профессионал, ҳам шахсий ҳаётда ютуқ-муваффақиятларга эришишга интилувчи инсонлар учун махсус ишлаб чиқилган. ОС Symbian бошқаруви остида ишловчи Nokia E5 мосламаси Nokia E72 ва Nokia E63 сингари муваффақиятли мосламалар давоми ҳисобланади ва мулоқот қилиш ва вақтичоғлик қилиш имкониятларига эга биринчи даражали бизнес-функцияларни ўзида мужассам этади, бу эса исталган ишбилармон орзу-истакларига мос келади. Nokia E5 мосламаси Ovi дўконидан олиш мумкин бўлган кўплаб самарали қўлланмалар ҳамоҳанглигида тиғиз иш графигини бошқариш учун жуда мос келади. Nokia E5 исталган ерда осонгина алоқада қолиш имконини беради, чунки Mail for Exchange ва IBM Lotus Notes Traveler воситасида бутун дунёдаги корпоратив почта аккаунтларининг 90 фоизидан ортиғига тўғридан-тўғри уланиш имконини беради. Nokia E5 мосламасининг тахминий нархи 180 евро.

Барча учта янги мосламалар 2010 йилнинг учинчи чорагида сотувга қўйилади.

Nokia ҳақида
Биз инсонларни бирлаштириш Nokia’нинг миссияси деб ҳисоблаймиз. Биз шахсий сервислар билан бирга илғор технологияларни таклиф этамиз, улар туфайли инсонлар ўзлари учун муҳим бўлган одамларга яқинроқ бўлади. Ҳар куни 1,2 миллиарддан ортиқ киши оддий телефонлардан тортиб, то замонавий смартфон ва мобил компьютерлардан иборат Nokia компанияси мосламалари ёрдамида бир-бирлари билан алоқада бўладилар. Бугун Nokia компанияси Ovi  (www.ovi.com) воситасида ўз мосламаларига инновацион сервисларни, шу жумладан мусиқа, харита, қўлланмалар, электрон почталарни қўшмоқда. Nokia’нинг бўлими ҳисобланган NAVTEQ компанияси комплекс рақамли картография ва навигацион сервислар соҳасида етакчи ҳисобланади, Nokia Siemens Networks компанияси эса бутун дунё бўйлаб алоқа тармоқлари учун ускуна ва ечимлар етказиб беради.

Қўшимча ахборот:

Виктория Еремина — Nokia корпорациясининг Евросиёдаги (Россия, Украина, МДҲ жануби, Туркия) жамоатчилик билан алоқалар бўлими директори

Татьяна Оберемова — Nokia корпорациясининг Евросиёдаги (Россия, Украина, МДҲ жануби, Туркия) жамоатчилик билан алоқалар бўлими менежери

Андрей Орлов — Nokia корпорациясининг Евросиёдаги (Россия, Украина, МДҲ жануби, Туркия) жамоатчилик билан алоқалар бўйича менежери
Тел.:+ 7 (495) 795-05-00,
факс: 795-05-09
nokiarussia@nokia.com
www.nokia.ru

МДҲ жанубидаги мамлакатларда ахборот кўмаги:
АГТ-Казахстан
Тел.: +7 (727) 376-08-80
Асель Жалешева
a.zhalesheva@agt-agency.ru   

 « Prev  |  Next »