Nokia компанияси Х-сериясига кирувчи янги Nokia X2 сотувга чиқарилганини эълон қилади. 2010 йил ёз фасли охири ва куз фаслининг бошида Nokia X2 сотуви йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Nokia X2 моноблоги диагонали 2,2 дюймли QVGA дисплейи билан жиҳозланган, боз устига унинг оғирлиги 81 граммни ташкил этади, корпусининг қалинлиги атиги 13 мм. Ушбу серияга кирувчи Nokia X3 ва Nokia X6 каби янги мослама бемалол мусиқа тинглаш учун жуда қулай ва мосламадан ҳам телефон ва ҳам мусиқий плейер сифатида фойдаланадиган инсонларга мўлжалланган. Янги замонавий Nokia X2 иккита стерео динамика, мусиқага бир зумда ўтувчи махсус клавишалар, FM радио ва 16 ГБ microSD хотира картаси билан жиҳозланган.
Мослама симсиз стерео-гарнитура уланиши учун Bluetooth 2,1 модули билан жиҳозланган, 3,5-мм аудио разъеми орқали Nokia X2 соҳиби қулоққа тақиладиган мосламаларни улашлари мумкин. USB 2,0 порти орқали мусиқа юқори тезликда етказилиши мумкин, Ovi Player PC ва Windows Media Player 11 ёрдамида мусиқий файллар қулай бошқарилади.
Мусиқий имкониятларидан ташқари Nokia X2 шунингдек Facebook орқали бевосита иш столидан ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш ва Nokia Messaging ёрдамида электрон почта хабарлари ва бир зумда юбориладиган хабарлар сервисидан фойдаланиш имконини беради: http://www.nokia.ru/explore-services/email). Янги мосламанинг бошқа хусусиятлари орасида Ovi дўкони иловаларига бир зумда кириш, 5-мегапиксел камера ва видео ёзиш имкониятларини қайд этиш мумкин.
Nokia ҳақида
Биз инсонларни бирлаштириш Nokia’нинг миссияси деб ҳисоблаймиз. Биз шахсий сервислар билан бирга илғор технологияларни таклиф этамиз, улар туфайли инсонлар ўзлари учун муҳим бўлган одамларга яқинроқ бўлади. Ҳар куни 1,2 миллиарддан ортиқ киши оддий телефонлардан тортиб, то замонавий смартфон ва мобил компьютерлардан иборат Nokia компанияси мосламалари ёрдамида бир-бирлари билан алоқада бўладилар. Бугун Nokia компанияси Ovi (www.ovi.com) воситасида ўз мосламаларига инновацион сервисларни, шу жумладан мусиқа, харита, қўлланмалар, электрон почталарни қўшмоқда. Nokia’нинг бўлими ҳисобланган NAVTEQ компанияси комплекс рақамли картография ва навигацион сервислар соҳасида етакчи ҳисобланади, Nokia Siemens Networks компанияси эса бутун дунё бўйлаб алоқа тармоқлари учун ускуна ва ечимлар етказиб беради.
Nokia
Виктория Еремина — Nokia корпорациясининг Евросиёдаги (Россия, Украина, МДҲ жануби, Туркия) жамоатчилик билан алоқалар бўлими директори
Татьяна Оберемова — Nokia корпорациясининг Евросиёдаги (Россия, Украина, МДҲ жануби, Туркия) жамоатчилик билан алоқалар бўлими менежери
Андрей Орлов — Nokia корпорациясининг Евросиёдаги (Россия, Украина, МДҲ жануби, Туркия) жамоатчилик билан алоқалар бўйича менежери
Тел.:+ 7 (495) 795-05-00, факс: 795-05-09
nokiarussia@nokia.com
www.nokia.ru
МДҲ жанубидаги мамлакатларда ахборот кўмаги:
АГТ-Казахстан
Тел.: +7 (727) 376-08-80
Амина Кудабаева
a.kudabaeva@agt-agency.ru
Анар Сембинова
a.sembinova@agt-agency.ru