Фақат сенсор орқали бошқариладиган ва “варақловчи” (swipe) технологияли жаҳондаги биринчи смартфон
Москва – Nokia компанияси жуда кўркам ва энг янги технологияларни ўзида мужассам этган янги Nokia N9 моделини намойиш этди. Nokia N9 моделининг ноёб жиҳати шундаки, уни фақат қўл теккизиб бошқариш мумкин – олд панелида бирорта ҳам тугма йўқ. Вароқловчи интуитив технология иловаларни ҳудди китоб саҳифаларини варақлагандек бармоқ орқали очиб-ёпиш имконини беради. http://swipe.nokia.com сайтида ушбу технологияни ишлатиш нақадар осонлигини кўриш мумкин.
Nokia N9 моделида мулоқот, иловалар билан ишлаш ва вазифаларнинг кўплиги каби смартфоннинг барча муҳим функциялари идеал тарзда ишлаб чиқилган. У аудио ва навигация соҳасидаги энг янги ускуналар, шунингдек сифатли камера билан жиҳозланган. Nokia N9 моделининг муҳим хусусиятлари ҳақида:
Nokia N9 қора (black), тўқ қизил (magenta) ва ҳаворангда (cyan) ишлаб чиқилган. Модел шу йили ички хотираси 16 Гб ва 64 Гб вариантларида сотувда пайдо бўлади.
Nokia ҳақида
Биз инсонларни бирлаштириш Nokia’нинг миссияси деб ҳисоблаймиз. Биз шахсий сервислар билан бирга илғор технологияларни таклиф этамиз, улар туфайли инсонлар ўзлари учун муҳим бўлган одамларга яқинроқ бўлади. Ҳар куни 1,3 миллиарддан ортиқ киши оддий телефонлардан тортиб, то замонавий смартфон ва мобил компьютерлардан иборат Nokia компанияси мосламалари ёрдамида бир-бирлари билан алоқада бўладилар. Бугун Nokia компанияси Ovi (www.ovi.com) воситасида ўз мосламаларига инновацион сервисларни, шу жумладан мусиқа, харита, қўлланмалар, электрон почталарни қўшмоқда. Nokia’нинг бўлими ҳисобланган NAVTEQ компанияси комплекс рақамли картография ва навигацион сервислар соҳасида етакчи ҳисобланади, Nokia Siemens Networks компанияси эса бутун дунё бўйлаб алоқа тармоқлари учун ускуна ва ечимлар етказиб беради.
Қўшимча ахборот:
Виктория Еремина — Nokia корпорациясининг Евросиёдаги (Россия, Украина, МДҲ жануби, Туркия) жамоатчилик билан алоқалар бўлими директори
Андрей Орлов — Nokia корпорациясининг Евросиёдаги (Россия, Украина, МДҲ жануби, Туркия) жамоатчилик билан алоқалар бўлими менежери
Тел.:+ 7 (495) 795-05-00, факс: 795-05-09
nokiarussia@nokia.com
www.nokia.ru
Ахборот кўмаги
Агентство АГТ-Казахстан:
Тел.: +7 (727) 316 32 78
Амина Кудабаева
a.konurbaeva@agt-agency.ru
Анар Сембинова
a.sembinova@agt-agency.ru